





Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг бир гуруҳ ижодий жамоаси Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида жорий йилнинг 16 ноябрь санасидан 23 ноябрга қадар гастроль сафарларини ўтказади.
Маҳоратли ижодкорларимиз Умид Шодмонов, Қобил Умиров, Азизхон Латипов, Мурод Тўрақул, Баҳром Болтаев, Равшан Дадажонов, Бозорбек Холмўминов ва устоз санъаткорларимиз Дилором Сафоева, Меҳри Бекжоновалардан иборат ...
Ҳафта меҳмони – Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг устоз санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тўхтаев билан суҳбат.
“Бекажон” газетаси 2023 йил, 2 ноябрь, 44-сон.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг ижодкорлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Меҳмонали Салимов, Турғун Бекназаров ҳамда Гуласал Раҳмонова, Азизхон Латипов, Расулхон Қодирхонов ва Бахтиёр Аҳмедовлар Адиблар ҳиёбонида бўлиб ўтган "Маънавият марафони"нинг очилиш маросимида..
Ўқитувчилар ҳаётига бағишланган спекталда барча ижодкорлар чин дилдан меҳнат қилган! Мусиқадан тортиб декорациягача, актёрлар ижросидан тортиб режиссёр ва сценарий ишигача аъло даражада бажарилган. Эпизодлар ҳам таъсирли. Айниқса, девона Раҳимбой образи қаттиқ таъсир қилди. Ёш актёр Усмон Юсупов йиғламаганларни ҳам йиғлатди. Дунёни соф кўнгли билан англайдиган девонанинг билганини баъзида ақли бутунлар англай олмайди...  ...