Янгиликлар

Замон Авлонийси спектакли ҳақиқий аншлаг бўлди!
Сана: 06.11.2023

   Ўқитувчилар ҳаётига бағишланган спекталда барча ижодкорлар чин дилдан меҳнат қилган! Мусиқадан тортиб декорациягача, актёрлар ижросидан тортиб режиссёр ва сценарий ишигача аъло даражада бажарилган. Эпизодлар ҳам таъсирли. Айниқса, девона Раҳимбой образи қаттиқ таъсир қилди. Ёш актёр Усмон Юсупов йиғламаганларни ҳам йиғлатди. Дунёни соф кўнгли билан англайдиган девонанинг билганини баъзида ақли бутунлар англай олмайди... 

 
Бу спектаклни ҳар бир ўқитувчи ва фарзанди мактабга борадиган ҳар бир ота-она кўриши керак. Устозларни қадрлашни ўрганиши учун ҳам кўриши керак. 
Тўхтамурод устознинг қатъияти, сабри, ўзига ишончи, касбига меҳри барча қийинчиликларни енгиб ўтишига сабаб бўлади. Мактаб очиш йўлидаги қийинчиликларини сериал қилса ҳам кам экан деб ўйладим.
Вақт топиб спектаклни албатта кўринглар. Афсусланмайсиз.
 
Дилфуза Собирова
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати бошқармаси бошлиғи — Матбуот котиби.