





Ватандошлар жамоат фондининг “Чинор” лойиҳаси иштирокчилари Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида намойиш этилган “Майсара” спектаклини томоша қилишди.
Меҳмонлар миллий руҳ ва халқона ҳазилга бой спектаклдан катта таассурот олдилар.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг устоз санъаткорлари Ўзбекистон, Тожикистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан ташкил этилган маънавий-маърифий кечада иштирок этдилар.
Муқимий театри жамоаси устоз санъаткорни қутлуғ ёши билан табриклаб, мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва янги ижодий ютуқлар тилайди. ...
Куни кеча 8 июнь санасида Муқимий театрида коррупцияга қарши курашиш, жамиятда қонунийлик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлашга бағишланган тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда театр бошқарув ходимлари ҳамда театр юристи Ирода Қаҳҳорова иштирок этди.
Йиғилиш давомида “Биз коррупцияга қаршимиз”, “Коррупция соҳасидаги қонунчилик янгиликлари”, “Коррупция — жамият кушандаси”, & ...
1919 йили Туркистон Халқ Комиссарлари Совети Қарорига мувофиқ Карл Маркс номидаги театр труппаси ташкил қилинган ҳамда бу труппа Колизейда (собиқ филармония) жойлаштирилган бўлиб, драматик спектакллар ҳамда мусиқали драма ва комедиялар саҳналаштирилган. Ўтган асрнинг 20-йилларида Тошкент шаҳрининг ўзида учта давлат мусиқали дра ма театри фаолият кўрсатган . Ўзбек Давлат мусиқали театри 1939 йили 14 июлда Республика ўзбек мусиқали комедия театри номи билан ташкил қилинган. Бу театрга Карл Маркс труппаси, Тошкентдаги учта мусиқали драма театрларида ҳамда вилоятлардаги театрларда фаолият кўрсатаётган иқтидорли актёрлар жалб қилинган. Карл Маркс труппасининг режиссёри М. Муҳаммедов саҳналаштирган Ҳамзанинг “Майсаранинг иши” мусиқали комедияси театрнинг илк спектакли ҳисобланади. Майсара ролини Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик драма театрининг артисти, Ўзбекистон халқ артисти Мария Кузнецова ижро этган. Спектаклга Карл Маркс труппасидан таклиф қилинган актёрларнинг барчаси янги театрга ишга олинганлар. Бу театрга 1940 йили 11 ноябрда Санъат ишлари бошқармасига қарашли Муқимий номидаги республика ўзбек мусиқали драма ва комедия театрига айлантирилган...