





Куни кеча 8 июнь санасида Муқимий театрида коррупцияга қарши курашиш, жамиятда қонунийлик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлашга бағишланган тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда театр бошқарув ходимлари ҳамда театр юристи Ирода Қаҳҳорова иштирок этди.
Йиғилиш давомида “Биз коррупцияга қаршимиз”, “Коррупция соҳасидаги қонунчилик янгиликлари”, “Коррупция — жамият кушандаси”, “Коррупцияга бефарқ бўлмаслигимиз керак” ва “Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз” мавзулари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Театр юристи Ирода Қаҳҳорова коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда давлат ташкилотлари ходимларининг бу борадаги масъулияти ҳақида тушунчалар берди. Шунингдек, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ва хизмат вазифаларини ҳалол ҳамда виждонан бажаришнинг аҳамияти таъкидланди.
Тадбир давомида иштирокчиларга коррупциянинг салбий оқибатлари ҳақида маълумотлар етказилди, соҳага оид кўргазмали материаллар ва тарғибот воситаларидан фойдаланиш, ижтимоий аудио ва видеороликлар тайёрлаш орқали аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида театр жамоаси коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва очиқлик тамойилларига қатъий амал қилиш ҳар бир ходимнинг муҳим вазифаси экани таъкидланди.
