Янгиликлар

Яшил макон умуммиллий лойиҳаси...
04.12.2023
   Айни дамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида "Яшил макон"  умуммиллий лойиҳаси ўтказилмоқда.   Унда Маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигида санъаткорлар боғида дарахт экиш маросими бўлиб ўтмоқда.   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг устоз санъаткорлари Меҳмонали Салимов, Турғун Бекназаров, Александр Бекжановлар ушбу лойиҳада фаол иштирок этишмоқда.   ...
Эзгулик сари...
02.12.2023
   Ўзбекистон ногирон ишбилармон аёллар миллий Ассоциацияси ва Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ташаббуси билан куни кеча пойтахтимизнинг “Табассум” тантаналар уйида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия тадбири ўтказилди.   Мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр директор ўринбосари Хайрулла Ваҳобов бошчилигидаги концерт дастури била ...
Rеспублика илмий-амалий конференциясида...
01.12.2023
   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр раҳбари Азим Муллахонов ҳамда бош рассом Жалолиддин Раҳимов 1-2 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган театр санъатига бағишланган "Янги Ўзбекистон театр санъати: драматургия ва режиссуранинг долзарб масалалари" республика илмий-амалий конференциясида...     Батафсил >>>
Ғафур Ғулом таваллудининг 120 йиллиги...
28.11.2023
   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ижодкорлари Ўзбекистон халқ шоири Ғафур Ғулом таваллудининг 120 йиллигига бағишланган адабий-маърифий анжуманда       Батафсил >>>

Театр тарихи

1919 йили Туркистон Халқ Комиссарлари Совети Қарорига мувофиқ Карл Маркс номидаги театр труппаси ташкил қилинган ҳамда бу труппа Колизейда (собиқ филармония) жойлаштирилган бўлиб, драматик спектакллар ҳамда мусиқали драма ва комедиялар саҳналаштирилган. Ўтган асрнинг 20-йилларида Тошкент шаҳрининг ўзида учта давлат мусиқали дра ма театри фаолият кўрсатган . Ўзбек Давлат мусиқали театри 1939 йили 14 июлда Республика ўзбек мусиқали комедия театри номи билан ташкил қилинган. Бу театрга Карл Маркс труппаси, Тошкентдаги учта мусиқали драма театрларида ҳамда вилоятлардаги театрларда фаолият кўрсатаётган иқтидорли актёрлар жалб қилинган. Карл Маркс труппасининг режиссёри М. Муҳаммедов саҳналаштирган Ҳамзанинг “Майсаранинг иши” мусиқали комедияси театрнинг илк спектакли ҳисобланади. Майсара ролини Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик драма театрининг артисти, Ўзбекистон халқ артисти Мария Кузнецова ижро этган. Спектаклга Карл Маркс труппасидан таклиф қилинган актёрларнинг барчаси янги театрга ишга олинганлар. Бу театрга 1940 йили 11 ноябрда Санъат ишлари бошқармасига қарашли Муқимий номидаги республика ўзбек мусиқали драма ва комедия театрига айлантирилган...