Янгиликлар

Ижодкорларимиз сафарда...
Сана: 16.11.2023

   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг бир гуруҳ ижодий жамоаси Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида жорий йилнинг 16 ноябрь санасидан 23 ноябрга қадар гастроль сафарларини ўтказади.

 
Маҳоратли ижодкорларимиз Умид Шодмонов, Қобил Умиров, Азизхон Латипов, Мурод Тўрақул, Баҳром Болтаев, Равшан Дадажонов, Бозорбек Холмўминов ва устоз санъаткорларимиз Дилором Сафоева, Меҳри Бекжоновалардан иборат ижодий жамоа “Қайтар дунё” спектакли намойиши билан куни кеча Бухоро вилоятига йўл олдилар.