Янгиликлар

Табрик
08.03.2026
   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри жамоасидан...                               
Янги спектакль яқинлашмоқда!
07.03.2026
   Режиссёр Муқаддас Мамадалиева бошчилигида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри ижодкорлари «Орқамда қолгин кампирим» асари устида фаол иш олиб боришмоқда.  
Яна бир халқаро ютуқ!
04.03.2026
     Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрнинг оркестр созандаси Альфинур Нигматулина жорий йилнинг 28 февраль куни Tбилиси шаҳрида бўлиб ўтган "Tbilisi Grand Festival" халқаро танлов-фестивалида муносиб иштирок этиб, 1-ўринни қўлга киритди!    Театр жамоаси номидан Альфинур Нигматулинани ушбу фахрли ютуқ билан самимий муборакбод этамиз! Янги ижодий парвозлар ва зафарлар тилай ...
Репертуар Март
01.03.2026
   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг 2026 йил март ойи репертуари!   Чипта нархлари 1-4 қатор, 70 минг сўм 5-8 қатор, 60 минг сўм  9-16 қатор, 50 минг сўм 21-27 март кунлари "Театр томошалари ҳафталиги" доирасида очиқ эшиклар кунлари бўлиб ўтади. Кириш бепул!   ...

Театр тарихи

1919 йили Туркистон Халқ Комиссарлари Совети Қарорига мувофиқ Карл Маркс номидаги театр труппаси ташкил қилинган ҳамда бу труппа Колизейда (собиқ филармония) жойлаштирилган бўлиб, драматик спектакллар ҳамда мусиқали драма ва комедиялар саҳналаштирилган. Ўтган асрнинг 20-йилларида Тошкент шаҳрининг ўзида учта давлат мусиқали дра ма театри фаолият кўрсатган . Ўзбек Давлат мусиқали театри 1939 йили 14 июлда Республика ўзбек мусиқали комедия театри номи билан ташкил қилинган. Бу театрга Карл Маркс труппаси, Тошкентдаги учта мусиқали драма театрларида ҳамда вилоятлардаги театрларда фаолият кўрсатаётган иқтидорли актёрлар жалб қилинган. Карл Маркс труппасининг режиссёри М. Муҳаммедов саҳналаштирган Ҳамзанинг “Майсаранинг иши” мусиқали комедияси театрнинг илк спектакли ҳисобланади. Майсара ролини Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик драма театрининг артисти, Ўзбекистон халқ артисти Мария Кузнецова ижро этган. Спектаклга Карл Маркс труппасидан таклиф қилинган актёрларнинг барчаси янги театрга ишга олинганлар. Бу театрга 1940 йили 11 ноябрда Санъат ишлари бошқармасига қарашли Муқимий номидаги республика ўзбек мусиқали драма ва комедия театрига айлантирилган...