Устоз актёрлар

Мирза Азизов

Мирза Азизов

МИРЗА АЗИЗОВ

     Ўзбекистон халқ артисти  Азизов Мирза Мамаджонович 22 май 1963 йилда Наманган вилояти Чуст шаҳрида таваллуд топган. 1989 йили Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига актёр лавозимига ишга қабул қилинади.1999 йили "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 2015 йили "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвонлари билан мукофотланган.

     2016 йилдан 2021 йилга қадар шу театрнинг директори сифатида фаолият кўрсатиб келган.Мирза Азизов ижодий фаолияти давомида “Юсуф ва Зулайхо” да Фиръавн, “Фарҳод ва Ширин” да БаҳромНодирабегим мусиқали драмасида Мадалихон, “Алпомишнинг қайтиши” спектаклида Алпомиш, “На малакман, на фаришта” да Машраб, “Топталган туйғу” да БойсоатМедея да Креонт каби образларни юксак маҳорат билан ижро этиб, томошабинларнинг меҳри ва эътиборини қозонган. Мирза Азизов режиссёрлик санъатида ҳам ўз маҳоратини намоён қилиб, ғоявий-бадиий жиҳатдан етук спектакллар саҳналаштирган. Унинг “Тўда” спектакли 2005 йилда Коҳира шаҳрида ўтказилган XVII Халқаро эксперементал театрлар фестивалида 94 мамлакат ичидан лауреат бўлган. Ижодкор “Синфдош”“Осмонга сиғмаган қуш”“Хасис бой ва хизматкор”, “Тошкентнинг нозанин маликаси”, “Уйғониш”,  “Лайли  ва Мажнун”,  “Дилдаги доғ” сингари яна бир қанча спектаклларни саҳналаштириб, ўзбек мусиқий театр санъати ривожига муносиб ҳисса қўшган.

     У кўплаб фильмларда етакчи ролларни ўйнаган. Жумладан, “Кўнгил кўчалари” сериалида Санжар, “Остона” да майор Мўминов, “Имом Бухорий” да хабаш, “Гулхан атрофидагилар” да Хазрат Қораевич каби роллари орқали миллий сериалларимизда ҳамда “Муҳаббат синовлари” фильмида Азиз Мирзаевич, “Тубанлик”да Турғун хожи, “Марғиёна” да темирчи, “Мурувват” да Қодир, “Мухаббатимсан” да Шухратхўжа, “Гумроҳлар” да Мирза Махмудов, “Новда” да бош врач сингари 50 дан зиёд киноларда асосий ролларни ижро этиб, халқимиз дилидан жой олган.Мирза Азизов 2014 йили “Эътироф” миллий мукофотининг “Йилнинг энг яхши кино актёри” номинациясига сазовор бўлган. 2019 йил бошида Ўзбекистон  халқ артисти Мирза Азизов адабиёт ва санъат йўналиши бўйича Қирғизистон Республикасида таъсис этилган Халқаро Чингиз Айтматов номидаги мукофотга сазовор бўлди.

2021 йил 16 апрелда вафот этган.