Устоз актёрлар

Эътибор Жалилова

Эътибор Жалилова

        Ўзбек мусиқали театри санъатининг  намоёндаларидан бири Эътибор Жалилова 1924 йили Андижон шаҳрида улуғ  бастакор, олтин мусиқалар ижодкори Тўхтасин Жалилов хонадонида таваллуд топди. У дастлаб балет мактаби, сўнг Ўзбекистон консерваторияси ва 1940-41 йилларда Москва консерваторичси қошидаги опера студиясида таълим олди.1941 йилдан умрининг охиригача Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма ва комедия театрида ишлади.

          У “Тоҳир ва Зуҳра” мусиқали драмасида Зуҳра, “Мавлоно Муқимий”да Обида, “Нурхон”да Нурхон, “Равшан ва Зулхумор”да Зулхумор, “Паранжи сирлари”да Холисхон, “Гули сиёҳ”да Биби, “Гавҳари шамчироқ”да Ҳадича, “Кумуштўй”да Фазилат, “Ғунчалар”да Нигор, “Ажаб савдолар”да Озода каби бош ролларнинг ижрочиси ва Ўзбекистон радиосининг Олтин хазинасида сақланаётган “Баҳор айёми”, “Ошкор айлар”, “Уч қиз”, “Сирдарёлик қиз” ва бошқа гўзал қўшиқларнинг моҳир ижрочиси сифатида элнинг хотирасида ёрқин из қолдирди. У 59 ёшида 1983 йили вафот этди.