Устоз актёрлар

Лутфихоним Саримсоқова

Лутфихоним Саримсоқова

Мусиқий театр санъатининг карвонбошиларидан бири Лутфихоним ая Саримсоқова 1896 йили Фарғона вилоятининг Риштон қишлоғида таваллуд топган. У 1923-28 йилларда Қўқон театрида, 1928-31 йилларда Марғилон театрида, 1934-39 йилларда Тошкентдаги ўзбек давлат мусиқали театрида артист, 1939-40 йилларда ўзбек давлат филармонияси

қошидаги дуторчи хотин-қизлар ансамблида бадиий раҳбар, 1940-73 йилларда Муқимий номидашги ўзбек давлат мусиқали театрининг етакчи актрисаси бўлиб ишлаган. Муқимий театрида “Майсаранинг иши”да Майсара, “Офтобхон”да Ҳайри хола, “Алпомиш”да Ойижон, “Паранжи сирлари”да  Мансура сатанг, “Мавлоно Муқимий”да Рисолат чевар, “Нурхон”да Кимё каби етакчи қаҳрамонлар тимсолини яратган.

      Лутфихоним ая кино санъатида ёрқин, ёдда қоларли образлар яратган санъаткор эдилар. “Қасам” фильмида Она, “Шоҳи сўзана”да Холниса, “Фарзандлар”да телба аёл, “Сен етим эмассан” фильмида Фотима опа, “Маҳаллада дув-дув гап”да Меҳринисо, “Ҳадя” фильмида Ҳадя ва бошқа ўнлаб ролларда суратга тушган.

      У “Қулинг”, “Ўзганча”, “Ёр-ёр”, “Уйғон, болам”, “Ҳакалак ўйнасам ман”, “Жамбилхон”, “Ёргинам”, “Омон бўлайлик”  ва бошқа ўнлаб холқ қўшиқларининг моҳир ижрочиси сифатида халққа танилди ва эл уни ўзига яқин тутиб, ая деб олқишлади. У “Ўзбекистон халқ артисти” унвони ҳамда орден ва медаллар билан тақдирланган. 95 ёшида 1991 йили вафот этган. Ўзбекистон Республикаси истиқлолининг ўн йиллигида унга “Буюк хизматлари учун” ордени берилган.