Солист вокалистлар

Оқила Ғуломова

Оқила Ғуломова
Ғуломова Оқила Иркиновна
Ғуломова Оқила Иркиновна 1986 йил 27 август Тошкент вилояти Бука туманида таваллуд топган.
Маълумоти олий. 2009 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Эстрада актёри” факультетини тамомлаган. Мазкур театрда 2009 йилдан буён ишлаб келмоқда. Оқила Ғуломова театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил роллар ижро этиб келмоқда, жумладан “Тоҳир ва Зуҳра” спектаклида Бекажон, “Айёргина аёллар” спектаклида Гули, “Антиқа совчилар” спектаклида Наргиза, “Аршин мол олон” спектаклида Телле, “Қобил ила Ҳобил” спектаклида Абуда, “Дилдаги доғ” спектаклида Зара, “Усмон Носир” спектаклида Луиза ва яна бошқа спектаклларда ўз маҳоратини номоён этиб келмоқда.