Солист вокалистлар

Равшанбек Дадажонов

Равшанбек Дадажонов

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри

 

        Дадажонов Равшанбек Рустамович 27 июнь 1985 йилда Наманган вилояти Чуст туманида таваллуд топган.

Мукофотланмаган.

       Маълумоти олий. 2007 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган.  

Мазкур театрда 2007 йилдан буён ишлайди.

        Равшанбек Дадажонов театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Бахтли бўл, дугонажон”да Дони, “Қизи борнинг-нози бор”да Сарвар, “Африка гўзали”да Ривоятчи, “Ялмоғизнинг набираси”да Ҳожимурод, “Антиқа совчилар”да Бахтиёр, “Гаровдаги муҳаббат”да Ботир, “Суперқайнона-2”да Мардон, “Лайли ва Мажнун”да Зайт, “Хонума”да Кенто, ”Синфдош”да Ўлмас, “Сохта малика”да қўриқчи, “Матонат”да  Жобир, “Дилдаги доғ”да Сурат, “Айрим нусхалар”да Ходим, “Сарвқомат дилбарим”да Алибек ва бошқа спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.

  Айниқса, унинг “Лайли ва Мажнун” спектаклидаги Зайт образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончи гавдалантирганлиги  кўпчиликка маъқул бўлди.

Шунингдек, телеэкранларимиз орқали намойиш этиладиган “Оталар сўзи - ақлнинг кўзи”, “Кунларнинг бирида” телетуркумларида ва “Оқибат”, “Ўгай она”, “Талабалар”, “Увол бўлган муҳаббат” сериалларида суратга тушган.