Солист вокалистлар

Мусаллам Дадажонова

Мусаллам Дадажонова

Муқимий номидаги Ўзбекистон  давлат мусиқий театри актёри

 

        Дадажонова Мусаллам Шириновна 30 март 1985 йилда Бухоро вилояти Шофиркон туманида таваллуд топган.

Мукофотланмаган.

       Маълумоти олий. 2007 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган.  

 Мазкур театрда 2007 йилдан буён ишлайди.

        Мусаллам Дадажонова театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Қизи борнинг-нози бор”да Гулруҳ, “Аршин мол олан”да Тилле, “Осмонга сиғмаган қуш”да Қурбоной, “Меҳр нури”да Шарофат, “Олифта”да Қумри ва бошқа спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.

  Айниқса, унинг “Олифта” спектаклидаги Қумри образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончи гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.

 Шунингдек, телеэкранларимиз орқали намойиш этиладиган “Оталар сўзи - ақлнинг кўзи”, “Кунларнинг бирида”, “Умр манзаралари” телетуркумларида суратга тушган.