Солист вокалистлар

Қобил Умиров

Қобил Умиров

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри

 

Умиров Қобил Мўминович 8 октябр 1966 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган.

                Мукофотланмаган.

   Маълумоти олий. 1993 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг мусиқали драма ва комедия факультетини битирган.                

         1995 йилдан ушбу театрда ишлайди.

          Қобил Умиров театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. Актёр “Суперқайнона”да Йигит, “Қизи борнинг-нози бор”да Теша, “Гаровдаги муҳаббат”да савдогар, “Муҳаббатим-қисматим”да Холбек, “Алпомишнинг қайтиши”да Фармон баковул, “Антиқа совчилар”да Нормурод, “Фотима ва Зуҳра”да Рамзиддин, “Соибхўжа операцияси”да Соибхўжа, “Куёвлар конкурси”да Валижон, “Тоҳир ва Зуҳра”да Бохир сингари етакчи ролларни ижро этиб келган.

  Айниқса, унинг “Антиқа совчилар” спектаклидаги Нормурод образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончи гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.

Шунингдек, актёр “Оталар сўзи - ақлнинг  кўзи”, “Кунларнинг бирида” телетуркумларида ва бир қатор фильм, телесериалларда самарали ижод қилиб келмоқда.