Солист вокалистлар

Равшан Ибрагимов

Равшан Ибрагимов

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри

 

Ибрагимов Равшан Раҳматуллаевич 4 феврал 1982 йилда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида таваллуд топган.

Мукофотланмаган.

       Маълумоти олий. 2007 йили Тошкент давлат санъат институтининг  мусиқали драма факультетини битирган.  

Мазкур театрда  2007 йилдан буён ишлайди, 2012  йилдан буён солист вокалист бўлиб ишлаб келмоқда.

        Равшан Ибрагимов театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Бахтли бўл, дугонажон”да Дони, “Қизи борнинг-нози бор”да Сарвар, “Африка гўзали”да Ривоятчи, “Ялмоғизнинг набираси”да Ҳожимурод, “Антиқа совчилар”да Бахтиёр, “Гаровдаги муҳаббат”да Ботир, “Суперқайнона-2”да Мардон, “Лайли ва Мажнун”да Қайс, “Хонума”да Гиви, ”Синфдош”да Ўлмас, “Сохта малика”да қўриқчи, “Матонат”да  Жобир, “Қайчи қудалар”да Асқар, “Олифта”да Қувонч, “Осмондаги ҳулкарим”да Шуҳрат, “Хонума”да Гиви, “Асл хазина”да Тешавой, “Қобил ила Хобил”да Қобил ва бошқа спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.

Айниқса, унинг “Лайли ва Мажнун” спектаклидаги Қайс образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончи гавдалантирганлиги  кўпчиликка маъқул бўлди.

Шунингдек, актёр ва “Оталар  сўзи - ақлнинг  кўзи” , “Одамлар орасида” телетуркумларида, “Ўгай она” телесериалида турли хилдаги характерли образларни очиб берган.

       Равшан Ибрагимов республика миқёсида ўтказиладиган умумхалқ байрамлари ва турли оммавий-маданий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда. Жамоат ишларида фаол қатнашиб, жамоа орасида ўзининг ижобий фазилатлари билан хурмат қозониб келмоқда.