Солист вокалистлар

Дилором Абдуалимова

Дилором Абдуалимова

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри

 

            Абдуалимова Дилором 12 январ 198.. йилда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида таваллуд топган.

         2001-2005 йиллар давомида давомида Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтини тамомлаган.  2005 йилдан эътиборан Мукимий номидаги Ўзбекистон давлат мусикали театрида ишлаб келмокда. 

       Ижоди давомида ўйнаган роллари “Тошкентнинг нозанин маликаси”да Мунаввар, “Бахтли бўл дугонажон”да Назира, “Қизи борни нози бор”да Гулрух, “Малика Будур”да Будур, “Синфдош ёхуд куёвликка номзод”да Тўтихон Туёқова, “Осмондаги ҳулкарим”да Ҳулкар, “Олифта”да Саломат, “Лайли ва Мажнун”да Лайли, “Қайчи қудалар”да Гулчеҳра, “Уйғониш”да Санам, “Сарвқомат дилбарим”да Асал, “Осмонга сиғмаган қуш”да Умида, “Муҳаббатим қисматим”да қизи, “Меҳр нури”да бефарзанд аёл, “Биз соғинган қўшиқлар”да Лайли, Зуҳра, “Осмоннинг бағри кенг”да Бахтигул ва бир канча спектаклларда ўзининг исътедодини кўрсатиб келмоқда.

Телевиденияда “Оталар сўзи - ақлнинг кўзи”, “Турмуш чорраҳаларида”, “Нима учун”, “Бир қадам” каби дастурларда ва “Туташ тақдирлар”, “Одамлар орасида”, “Саодат”, “Оқибат” телесериалларида ўз мухлисларини хушнуд этмоқда. “Ёнингдаман”, “Араз” фильмларида ҳам ранг-баранг образлар яратиб келмоқда.

Жамоада ўзининг ширали овози, исътедоди ва жонкуярлиги билан бошқалардан ажралиб туради.