Солист вокалистлар

Бозорбек Холмўминов

Бозорбек Холмўминов

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри

 

Холмўминов Бозорбек Абдурайимович 21 сентябр 1981 йилда Сурхандарё вилояти Бойсун туманида таваллуд топган.

Мукофотланмаган.

Маълумоти олий. 2008 йили Ўзбекистон  давлат консерваториясини битирган.  

2006 йилдан ушбу театрда ишлайди.

       Бозорбек Холмўминов театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. Бозорбек Холмўминов “Ўлдинг, азиз бўлдинг”да раис, “Топталган туйғу”да Эдик, “Тузоқ”да Анвар, “Жайдари келин”да Авазбек, “Бу чоллар, ёмон чоллар”да Зоир, “Хонума”да Князь, “Антиқа совчилар”да Эркин сингари етакчи ролларни ижро этган.

 Айниқса, унинг “Тузоқ” спектаклидаги Анвар образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончли гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.

Актёр шунингдек, “Оталар сўзи- аклнинг кўзи”, “Зиё” студияси, “Спорт хандалари” телетуркумларида ва “Ширин найранг”, “Олтин даврим”, “Ғурур” телесериалларида бир қатор характерли роллар ижро этган.