Солист вокалистлар

Инобат Умирова

Инобат Умирова

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актрисаси

 

Умирова Инобат Мўминовна 3 июнь 1978 йилда Тошкент вилояти Бука туманида таваллуд топган.

Мукофотланмаган.

         Маълумоти олий. 2000 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган.  

Ушбу театрда 2000 йилдан буён ишлайди. Инобат Умирова характерли роллар устаси бўлиб, ижоди давомида репертуарда мавжуд спектаклларнинг қарийб барчасида иштирок этиб келган. Айниқса, унинг ижросидаги “Суперқайнона” да  Норпошша, “Жайдари келин” да Азиза, “Хонума” да Текле, “Меҳр нури”да Сора, “Фариштали аёл”, “Асл хазина”, “Антиқа совчилар”да Амма, “Аршин мол олан”да Телле, Зебо, “Бобур”да Малика Байда, “Машраб”да Муниса, “Қобил ила Ҳобил”да Момо Ҳаво, “Олифта”да Қумри, “Муҳаббатим қисматим”да Муҳаббат , “Тоҳир ва Зуҳра” Кайвони, “Бахши”да Тожихол, “Ҳалима” да Холжон, “Ақлдан озиш ҳеч гапмас”да Эркиной, “Отабек ва Кумушбиби”да Ўзбекойим ва яна кўплаб бошқа роллари томошабинни завқлантириб, уларнинг олқишларига сазовор бўлган.