Солист вокалистлар

Расулхон Қодирхонов

Расулхон Қодирхонов

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри

 

       Қодирхонов Расулхон 20 сентябр 1985 йилда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида таваллуд топган.

2016 йили “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

       Маълумоти олий. 2009 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган.  

Мазкур театрда 2009 йилдан буён ишлайди.

           Расулхон Қодирхонов театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У жорий репертуардаги “Осмондаги Ҳулкарим”да Сарвар, “Гаровдаги муҳаббат”да Шожалил, “Хонума”да Гиви, “Асл хазина”да Тешавой, “Аршин мол олан”да Сулаймон, “Матонат”да Карим Раҳимбоев, “Олифта”да Қувонч, “Дилдаги доғ”, “Сарвқомат дилбарим” ва бошқа спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.

        У  Р.Муҳаммаджонов, С.Юсуповнинг “Ялмоғизнинг набираси” мусиқали эртагининг саҳналаштирувчи режиссёридир.

 Айниқса, унинг “Олифта” спектаклидаги Қувонч ва “Сарвқомат дилбарим”даги Илёс образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончли гавдалантирганлиги  кўпчиликка маъқул бўлди.

Актёр шунингдек, “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Умр сўқмоқлари” телетуркумларида, “Меросхўр”, “Йўқолган одам” фильмларида, “Опа-сингиллар”, “Бедор туйғулар”, “Ҳаёт вальси”, “Умрнинг ўн лаҳзаси” каби телесериалларида бир қатор характерли роллар яратди. Расулхон ўз мухлисларини “Миллий” телеканалининг “Ширчой” тонгги кўнгилочар дастурида бошловчилик фаолиятини ҳам олиб бориши билан хушнуд этиб келмоқда.

Расулхон Қодирхонов республика миқёсида ўтказиладиган умумхалқ байрамлари ва турли оммавий-маданий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда. Жамоат ишларида фаол қатнашиб, жамоа орасида ўзининг ижобий фазилатлари билан хурмат қозониб, алоҳида обрўга эга.