Солист вокалистлар

Муқаддас Мамадалиева

Муқаддас Мамадалиева

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри

 

Мамадалиева Муқаддас 1 ноябр 1971 йилда Наманган вилояти Мингбулоқ туманида таваллуд топган.

Мукофотланмаган.

Маълумоти олий. 1993 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг  мусиқали драма ва комедия факультетини, 2011 йилда Ўзбекистон давлат санъат институти аспирантура қошидаги Олий режиссура курсини битирган.

1993 йилдан ушбу театрда ишлайди.

        Муқаддас Мамадалиева театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Кампир кетармиш” Ойжамол, “Тўйлар муборак”да Мадина, “Дилафрўзга тўрт ошиқ”да Сожида, “Куёвлар конкурси”да, Феруза, “Ака-ука совчилар”да Ўғилой, “Фариштали аёл”да Хадича, “Қизи борни нози бор”да Гуля, “Юрагимни алмаштираман”да  Салтанат”, “Суперқайнона”да Сурайё,  “Жайдари келин”да Меҳри, “Кулишайлик – Куйлашайлик”да Актриса, “Келин танлов”да Самовий қиз, “Тошболта ошиқ тадбиркор”да Саломат, “Бу чоллар, ёмон чоллар”да Кобра, “Хонума”да Кобота, “Ялмоғизнинг набираси”да Она, “Осмондаги ҳулкарим”да Сожида, “Асл хазина” Лўли сингари етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.

  Муқаддас Мамадалиева ўз мухлисларини “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Азизим”, “Турмуш чорраҳаларида” телетуркумларида, “Ака Шариф Тошкентда”, “Улфатлар-2”, “Келгинди қайнона” фильмларида, “Бедор туйғулар” сериалида ва “Табассум” радио-теле журналида хушнуд этиб келмоқда.