Солист вокалистлар

Муҳаббат Сотволдиева

Муҳаббат Сотволдиева

Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқий театри актрисаси

 

Сотволдиева Муҳаббат 15 апрел 1961 йил Фарғона вилоятида таваллуд топган.

Мукофотланмаган.

   Маълумоти олий.1985 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг мусиқали драма ва комедия факультетини битирган.

Ушбу театрда 1985 йилдан буён ишлаб келмоқда.

Актриса характерли роллар устаси бўлиб, ижоди давомида репертуарда мавжуд спектаклларнинг қарийиб барчасида иштирок этиб келган. Айниқса, унинг ижросидаги “Бобур соғинчи” спектаклидаги Байда, “Аршин мол олар”да Зебо, “Хийлаи шаърий”да Заҳро, “Паранжи сирларида Зебо,Тошболта ошиқ” да Зарифа, “Узилган торлар” да Вера, “Зўлдир” да Бекпошша, “Суперқайнона” да Норпошша, “Суперкайнона-2” да Тўти, “Синфдош” да Пўлатхон Темирова, “Ўлдинг, азиз бўлдинг”да марсиячи, “На малакман, на фаришта”да энага, “Жайдари келин” да Лазиза, “Фариштали аёл” да Мунира, “Диёнатга хиёнат”да Сарви, “Антиқа совчилар”да Марям, “Олифта”да Хадича, “Фариштали аёл”да Мунира роллари томошабинни завқлантириб, уларнинг олқишларига сазовор бўлган.

Муҳаббат Сотволдиева изланувчан ғайратли актрисадир, доимо ўзи устида тинмай иш олиб боради. Театрдаги фаолияти билан бирга, телевидение, киноларда ҳам бир қанча боразлар яратган. Шу жумладан, телеэкран орқали намойиш этиладиган “Оталар сўзи-аклнинг кўзи”, “Чорраҳадаги уй”, “Умр йўллари”, “Туташ тақдирлар”, “Денгиздан томчи” теледастурларида актриса ўта характерли образлар яратиб, эл назарига тушган.Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинганларидан “Улфатлар 2” фильмида эпизодик ролларни ҳам мароқ билан ижро этгани, ижодда катта-кичик роллар бўлмаслигининг далолатидир.