Солист вокалистлар

Турсунбой Пиржонов

Турсунбой Пиржонов

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри

 

         Пиржонов Турсунбой Марипжонович 6 сентябр 1953 йилда Қозоғистон Республикасида таваллуд топган.

Мукофотланмаган.

1973 йилдан эътиборан Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқали театрида олий тоифали солист-вокалист сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

У ўз ижоди давомида турли характердаги образлар яратиб томошабин  хукмига  сазовор бўлди. Айниқса у яратган «Тошболта ошиқ»даги - Суннат, «Навоий Астрабодда»ги - Қулмуҳаммад, «Ўжар»лардаги - Қувондиқ, «Тошкентнинг нозанин маликаси»даги - Рафик, «Дилафрўзга тўрт ошиқ»даги - Исмоил,  «Саратондаги изғирин» - Мурот Тохирович  образларини театр ихлосмандлари яхши билишади. Шу билан бир қаторда «Сойибхўжа операцияси»даги – Ота, «Ўлдинг азиз бўлдинг»да - Авазота, «Суперқайнона -1 -2да» Отажон, «Кўнглимнинг кўчаси»да – Эр, «Тошкентнинг нозанин маликаси»да – Прокурор, «Машраб»да – Жаллод, «Тобутдан товуш»да- Юсуф, «Бу  телба  хонадон»да – Ботир, «Синфдош ёки  куёвликка номзод»да – Чаман  чойхоначи, «Сохта  малика»да- Шаҳзода, “Топталган туйғу”да Профессор, “Уйғониш”да Самандар, “Гаровдаги муҳаббат”да Чол, “Дилдаги доғ”да Холли, “Сарвқомат дилбарим” Ўрамат ота каби турли жанрда яратган 100 га яқин хилма-хил образлари алоҳида тахсинга сазовордир.

Турсунбой Пиржонов театрдаги фаолияти билан бир қаторда кино, телесериал ва телеведение санъатида ҳам ўзини намоён эта олган ижодкорлардан биридир.

Республика миқёсида ўтказиладиган умумхалқ байрамлари, томошалари ва бошқа оммавий – маънавий тадбирларни  фаол иштирокчиси.