Солист вокалистлар

Муроджон Тўрақул

Муроджон Тўрақул

Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри труппа бошлиғи, актёр

 

   Тўрақул Муроджон Хожимурод 13 июнь 1977 йилда Тошкент вилояти Қибрай туманида таваллуд топган.

Мукофотланмаган. 

       Маълумоти олий. 1999 йили Тошкент давлат санъат инсититутининг мусиқали драма факультетининг бакалавр йўналиши, 2002 йили шу факультетнинг магистурасини битирган.                

2000 йилдан ушбу театрда ишлайди, 2016 йилдан труппа бошлиғи бўлиб ишлаб келмоқда.

         Мурод Тўрақул театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. Мурод Тўрақул  репертуардаги  “Куёвлар конкурси”да Қоплонхон, “Диёнатга ҳиёнат”да Жамшид, “Бобур соғинчи”да Ҳумоюн, “Бахтли бўл дугонажон”да Аҳмад, “Ўлдинг, азиз бўлдинг”да Вакил, “Топталган туйғу”да Шогирд, “Бу телба хонадон”да Халил, “Куёвликка номзод”да Сунмас, “Айрим нусхалар”да Азлархон,” “Муҳаббатим қисматим”да Дурбек, “Тўда”да Асад,  “Гаровдаги муҳаббат”да Шожалил, “Асл хазина”да Миршаб, “Ялмоғизнинг набираси”да Аждар” сингари етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.

  Айниқса, унинг “Гаровдаги муҳаббат” спектаклидаги Шожалил образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончи гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.

Шунингдек театрдан ташқари Ш.Жунайдуллаевнинг “Қайтар дунё”, Б.Ёқубовнинг “Ромео Джулетта” фильмларида эпизодик образларни яратган. Дубляж жараёнларида ҳам ўзини синаб кўрмоқда. Хозирча бу борада “Боғ” номли  сериалда хамда “Гладиатор” фильмларида ижод қилди.