Солист вокалистлар

АЛЕКСАНДР БЕКЧАНОВ

АЛЕКСАНДР БЕКЧАНОВ

АЛЕКСАНДР БЕКЧАНОВ

 

Александр Бекчанов 10 июль 1961 йил Хоразм вилояти Хонқа туманида таваллуд топган.

2014 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан мукофотланган.

          Маълумоти олий. 1985 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган. 1985 йилдан буён ушбу театрда ишлайди.

          Александр Бекжонов Н.Қобил, Ф.Олимовнинг «Прометей» мусиқали драмасида Гефест, У.Азим, Б.Лутфуллаевнинг  «Муҳаббат навоси”да Мирзатоғай вазир, “Сойибхўжа операцияси»да Турсунбой, «Мушкул савдо»да Остон,  Р.Азизхўжаев, Ҳ.Муҳаммад, Т.Ҳасановнинг «Куёвлар конкурси»да – Хуббихон, Х.Хурсандов, Ф.Олимовнинг «Топталган туйғу”да – Матлаб, “Сойибхўжа операцияси”да Турсунбой, “Муҳаббатим-қисматим”да Норбек, “Ойонам-қайнонам”да Шаҳоб, Турсунбой, “Гаровдаги муҳаббат”да Акобир ролларини ижро этган.

         Шу билан бир қаторда 1997 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Давлат санъат институтида “Вокал” бўлимида талабаларга қўшиқчиликдан сабоқ бериб келган. Бир қанча шогирдлар орттириб устозлик даражасига эришган ходимлардан бири. Айниқса, унинг “Гаровдаги муҳаббат” спектаклидаги Акобир ва “Топталган туйғу”даги Матлаб образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги билан кўпчиликка маъқул бўлди.

“Турмуш чорраҳалари”, “Оталар сўзи ақлнинг  кўзи”  кўрсатувларида  образлар  яратиб  келмоқда.  “Жалолиддин  Мангуберди”  видеофильмида - Нуриддин,  “Шайтанат”  бадиий  фильмида – НКВД ходими, “Қора  от”да - Милиционер,  “Чархпалак”  телефильмида - Хофиз  ва  бир  қанча  роллар  алоҳида  ўрин  тутади.  Навоий,  Бобур,  Машраб  ва  бошқа  атоқли  шоирлар  шеъри  билан  айтиладиган  миллий  қўшиқлар  ва  рус,  ўзбек,  жахон  композиторлари  асарлари  ария,  дуэт  романслари ижрочиси.