Спектакллар

ЗЎРДАН ЗЎР ЧИҚСА

                          “ЗЎРДАН ЗЎР ЧИҚСА”

Муаллиф  - Шароф Бошбеков

Композитор – Ойдин Абдуллаева

Саҳналаштирувчи режиссёр – Олимжон Салимов

Саҳналаштирувчи рассом – Жалолиддин Раҳимов

Саҳналаштирувчи дирижёр - Акмал Тўраев

 

Ролларда

Малай, Табиб- Омон Йўлдошев

Бой-Ҳабибулло Ортиқов

Холавачча-Наргиза Шаҳобова

Қиз-Дурдона Носирова

Йигит- Элёр Эсонов

Куёв-Қобил Умиров

Ҳизматкор-Алишер Йўлдошев

Масхарабоз қизлар-Мехрибону Имомбердиева, Зилола Абдуллаева, Нафиса Ёвқочева,Шаҳноза Мадраҳимова, Сафаргул Хўжабоева,Маржона Ўлжаева, шунингдек, балет жамоаси қизлари

Масхарабоз йигитлар-Музаффар Ҳамидов,Бозорбек Холмўминов, Илҳом Отамирзаев, Аброр Маллабоев,Илёсхон Иброҳимов, Эркин Абдиев

Доирачи-Дилшод Расулов

          Мазкур либретто француз драматурги Жан Батист Мольернинг  “Учар табиб” деб аталган тугалланмаган кичик пьесаси асосида драматург Шароф Бошбеков томонидан ёзилган. Бир йигит ўзи суйган қизга уйланиш учун бўлғуси қайнотасига ўзини табиб сифатида таништиради.  Чув тушган қайнота “табиб”нинг кароматига кўр-кўрона ишониб, қизини табиб билан учрашишига мажбур қилади. Табиб бир пайтнинг ўзида ўз хизматкори ролини ҳам ўйнайди ва тасодифлар тўла кутилмаган вазиятларга тушади. Аммо ўз ақли билан ҳамиша боши берк кўчадан чиқиб кетади. Ота ўз қизини севган йигитига эмас, айнан табибга турмушга узатишга аҳд қилади. Севишганлар ўз орзуларига етишади .