Спектакллар

ҚОБИЛ ИЛА ҲОБИЛ

“ҚОБИЛ ИЛА ҲОБИЛ”

 

Муаллиф - Нафас Шодмон

Композитор - Сарвар Юсупов

Саҳналаштирувчи режиссёр – Достон Ҳақбердиев

Саҳналаштирувчи дирижёр - Акмал Тўраев

Саҳналаштирувчи рассом - Жалолиддин Раҳимов

 

Бош ролларда: Қобил – Равшан Иброҳимов    

          Ҳобил – Жамол Валиев

          Одам Ато - Азиз Латипов

          Ҳаво - Инобат Умирова

          Иқлима - Зулфия Умирова

          Абуда - Оқила Ғуломова

          Ертеч (Шайтони Лаъин) - Омон Йўлдошев

          Фаришта - Эркин Абдиев

 Шунингдек, оммавий саҳналарда хор артистлари иштирок этади.

 

         “Қуръони Карим” ва бошқа муқаддас китобларда зикр қилинган ҳикоятлардан бири “Қобил ва Ҳобил”дир. Унда Одам Ато Арши Аълодан ерга қувилгач, рўй берадиган воқеалар ҳақида ҳаяжонли ҳикоя қилинади. Одам насли ер юзида кўпайиши учун дастлабки пайтларда  Одам ва Ҳавонинг фарзандлари ўз эгизагидан бошқаларга уйланишига рухсат берилади. Аммо Қобил ўзи билан бир пайтда туғилган Иқлимани севиб қолади. Иқлима ҳам уни суяди. Одам Ато ҳукмига кўра Қобил Ҳобилнинг эгизаги Абудага, Ҳобил эса Иқлимага уйланиши жоиз эди. Қобилнинг наздида Иқлима Абудадан кўра гўзал ва латофатли бўлгани учун у Иқлимани ўз инисига бермаслик учун изтироб чекади. Буни кўрган Иблиси Лаъин Одам авлодларининг орасига нифоқ уруғлари экиш., уларнинг орасида душманликни авж олдириш учун хийла ва маккорлик билан иш кўради. Шайтоннинг васвасасига учиб, Қобил ўз иниси Ҳобилни ўлдиради. Бу Одам Ато фарзандлари орасидаги илк биродаркушлик эди.