Спектакллар

ОСМОНДАГИ ҲУЛКАРИМ

МУҚИМИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ МУСИҚАЛИ ТЕАТРИНИНГ  ОСМОНДАГИ ҲУЛКАРИМ СПЕКТАКЛИ

 

Муаллиф Рихсивой Мухаммаджонов

Композитор Олимжон Комилжонов

Саҳналаштирувчи режиссёр Мурод Ражабов

Саҳналаштирувчи дирижёрлар Олимжон Комилжонов, Акмал Тўраев

Саҳналаштирувчи рассом Жалол Раҳимов

Бош ролларда:  Сарвар - Р. Қодирхонов

Хулкар - З. Умирова

Дилбар - Ш. Жўраева

Ўгай она - М. Сотиволдиева

Қумри - М. Отажонова

Ота – С. Бекчанов

Маҳмуд - Т. Бекназаров

Шухрат - Р. Ибрагимов

Алпмддин - У. Юсупов

Сарвиноз - Ф. Мустафоева

 

           Қишлоқдан пойтахтга ўқишга келган Сарвар исмли бир йигит тошкентлик қиз Ҳулкарни севиб қолади. Қиз тиббиёт институтида таҳсил олади.Уни ҳар куни кўргани келган йигит қизнинг исмини ҳам, қайси курсда ўқишини ҳам билмайди.  У  яқиндан танишиш учун қизнинг сумкасини олиб қочади.Бироқ ички ишлар ходими томонидан қўлга туширилади. Тергов пайтида кўзлари ёниб турган йигитга қизнинг раҳми келиб уни қутқариб олади. Қизнинг отаси ўз бошлиғининг ўғлига қизини унаштиради. Бошлиқнинг ўғли Шуҳрат Ҳулкар билан учрашувга келганида кафеда қизнинг ёнида ўтирган Сарварни кўриб қолади ва рашки келади. Ҳулкарнинг дугонаси Дилбар Шуҳратнинг кўнглини забт этиш учун ўз яқини, сирдошига туҳмат қилиб, қишлоқи йигит билан Ҳулкар анчадан буён юришини айтади. Шуҳрат отасига бўлғуси қаллиғи енгилтак эканлигини айтганида тўй қолдирилади. Орадаги можаролар туфайли қизнинг отаси қизини қаттиқ койийди ва Сарварга узатишга розилигини, лекин тўйдан кейин қизини бошқа кўрмаслигини айтади.Тўй бўлиб ўтгач, шаҳарлик келин уй-рўзғор ишларини қойиллатиб бажаради.Лекин оқ қон касалига дучор бўлиб, ҳаётдан кўз юмади.

 

ФОТОСУРАТЛАРНИ ТОМОША ҚИЛИШ