Спектакллар

ОЛИФТА

МУҚИМИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ МУСИҚАЛИ ТЕАТРИНИНГ “ОЛИФТА” СПЕКТАКЛИ

 

Муаллиф Фарҳод Мусажонов

Чолғулаштирувчи композитор Сарвар Юсупов

Саҳналаштирувчи режиссёр Аҳад Фармонов

Саҳналаштирувчи дирижёр Акмал Тўраев

Саҳналаштирувчи рассом Наталья Глубокина

Бош ролларда: Қувонч - Расулхон Қодирхонов, Равшан Ибрагимов

Файзихон - Малика Қаюмова, Махсуда Отажонова

Саломат - Маърифат Ортиқова, Дилором Абдуалимова

Тоға - Азизхон Латипов, Хабибулла Ортиқов

Сора -  Гулчеҳра Носирова, Норпошша Хасанова

Оқсоқол - Умид Шодмонов, Бозор Холмўминов

Қумри – Инобат Умирова, Мусаллам Дадажонова

Учаска нозири - Олтинбек Сапаралиев, Нурбек Маматов

Хадича Хола – Мухаббат Сотволдиева, Нафиса Хўжақулова

Рухсора – Зулфия Умирова, Дурдона Носирова

Остонақул - Меҳмонали Салимов, Иқбол Ошиқов

Оммовий саҳнада Хор ва Балет артистлари қатнашадилар 

 

           Мазкур асар ўтган асрнинг 70 йилларида Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма ва комедия театрида саҳналаштирилган бўлиб, “Олифта” номи билан жуда машҳур бўлиб кетган. Унда тошкентлик Қувонч исмли йигит қишлоққа қариндош-уруғларини излаб бориши ва бир қизни севиб қолганлиги туфайли енгил-елпи ҳаёт кечиришдан кўра меҳнат қилиш афзаллигини тушуниб етади.

            Янги юз йилликнинг Қувончи қандай бўлиши масаласи театр ижодий жамоасини ва саҳналаштирувчи режиссёрни анча изланишга ундади. Олтиной Тожибоева лойиҳасини пайдо бўлишига ана шу масала туртки берди. Қувонч болалигидан техникага ўта қизиққанлиги учун онасининг елиб-югуриши билан консерваториянинг баклавр таълим йўналиши бўйича битирган бўлса-да яна магистратурага кириб ўқишни истамайди ва тоғаси иккови гўё уни имтиҳондан йиқилгандай қилиб кўрсатади. Онасининг ундовига қарамасдан у санъат соҳасида ишлашни истамайди. Шундай кейин унинг онаси ва тоғаси Қувончнинг марҳум отаси туғилган қишлоққа ҳаво алмаштириш учун юбормоқчи бўлишади.

        Қувонч аммасининг хонадонига бориб, уларнинг камтарона турмуш тарзи билан танишади. Жияни Рухсора Ниҳол мукофотига сазовор бўлгани учун консерваторияга имтиҳонсиз қабул қилинади. Аммаси ва унинг эри, яьни поччаси Рухсорани пойтахтга ўқишга боришига руйхушлик беришмайди. Бу борада Қувончдан жиянини ўқишга бориш ниятидан қайтариш учун ёрдам беришни илтимос қиладилар. Қувонч дастлаб жиянини қўшиқчиликдан воз кечишга ундайди. Бироқ Рухсоранинг қўшиғини эшитгач, унинг ёнини олади ва жиянини Тошкентга юборишга эришади.

       Рухсоранинг Тошкентга кетиши арафасида жиянини излаб, пахта даласига бориб, Саломат исмли фермер қиз билан танишиб уни ёқтириб қолади. Пойтахтлик йигит техника сир-асрорларини яхши билгани учун бузуқ тракторларни тузатиб беради ва ахийри Саломатнинг назарига тушади. Қувонч автосервис очади ва кўпчиликнинг ҳожатини чиқара бошлайди. У қуёш энергияси билан чироқ ёндирадиган аппарат ўрнатади ва шамол тегирмони ўрнатади.

       У орада Саломат билан Тошкентга бориб, уни онаси билан таништиради ва она кўнгли ҳам қизга мойил бўлади.

       У қишлоқ ўрнида “Бахт” шаҳри қуриш лойиҳасини ишлаб чиқади ва унга мойил бўлган Саломат билан қишлоқда қолишга қарор қилади.

 

ФОТОСУРАТЛАРНИ ТОМОША ҚИЛИШ