Спектакллар

ЛАЙЛИ ВА МАЖНУН

МУҚИМИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ МУСИҚАЛИ ТЕАТРИНИНГ “ЛАЙЛИ ВА МАЖНУН” СПЕКТАКЛИ

 

Муаллиф Хуршид

Композитор Глиэр, Ф.Содиқов

Саҳналаштирувчи режиссёр Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов

Саҳналаштирувчи дирижёрлар Акмал Тўраев

Саҳналаштирувчи рассом Бахтиёр Тўраев

Бош ролларда: Қайс- Р. Ибрагимов

Лайли - Д. Абдуалимова

А.Навойи - А. Латипов

Амир - А. Бекчанов

Махди - Т. Бекназаров

Энага – М. Ихтиёрова

Ибн Салом - Х. Ортиқов

Навфал - У. Шодмонов

Заид - Р. Дадажонов

 

 

     Мазкур асар Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достони асосида яратилган бўлиб, унда пок муҳаббат, илоҳий севги улуғланган. Асарда асосий ижтимоий масалалар, хусусан қабилалараро тенгсизлик, инсоний туйғулардан кўра бойликни юксак қўядиган кимсалар ҳамда икки севишган Қайс ва Лайлининг ўз аҳди йўлидаги кураши ва уларнинг ишқ қурбонларига айланишидир.

         Алалхусус, бу кўхна ишқ афсонаси бўлса-да бугунгикунда ҳам ўз қийматини йўқотмаган, ҳали ҳануз биринчи галда мол-мулкка сажда қилувчилар мавжуд эканлигига инжа ишора қилинади. Қайснинг муҳаббати илоҳий ишққа айланиб, у Оллоҳнинг нури севгилисининг юзида акс этаётгани боис бу зиёдан кўзлари қамашиб, мажнунга айланади. Спектаклда севги ва садоқат, пок муҳаббат ҳамда илоҳий севги тараннум этилган. Шунингдек, асосий ижтимоий масалалар кўтарилган бўлиб, унда қабилалараро тенгсизлик, инсоний туйғулардан кўра шон-шуҳратни юксак қўядиган кимсалар қисмати ҳамда илоҳий ишққа мубтало бўлган Қайс ва Лайлининг ўз аҳди йўлидаги кураши  ва бу йўлда уларнинг қурбон бўлиши воқеалари акс эттирилган. Буюк шахс - даҳо шоир, давлат арбоби, маданият ва санъат ҳомийси Алишер Навоийнинг мазкур достони ҳозирги кунимизда ҳам ўзининг мавзуси ва ғояси билан ўз аҳамиятини йўқотмаган. 

Янгича саҳна безаклари ва мусиқа спектаклнинг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган.

     Шарқ шоирлари яратган муҳаббат ҳақидаги асарлар орасида Навоийнинг бу достони гултож, сара саналиб, ҳар замон учун ойна вазифасини ўтайди.

 

ФОТОСУРАТЛАРНИ ТОМОША ҚИЛИШ