Спектакллар

ДИЛДАГИ ДОҒ

“ДИЛДАГИ ДОҒ”

 

Муаллиф - Қўчқор Норқобил

Композитор - Сарвар Юсупов

Саҳналаштирувчи режиссёр - Мирза Азизов

Саҳналаштирувчи дирижёр - Акмал Тўраев

Саҳналаштирувчи рассом - Жалолиддин Раҳимов

 

Бош ролларда:

Ота - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Турғун Бекназаров  

Она – Маъсуда Отажонова          

Маҳалла раиси – Александр Бекжонов

Ёлғиз - Расулхон Қодирхонов

Суроб - Умид Шодмонов, Азиз Латипов

Камилла - Гулноза Саидова

Лейтенант – Музаффар Ҳамидов

Суръат - Илхом Атамирзаев   

 

Бугунги кунда халқаро миқёсдаги муаммога айланган ислом экстремизми ва унга янглишиб кириб қолган ўзбек йигит-қизларининг аянчли тақдири тўғрисидаги мусиқали драмада ёшлар тарбиясида оила ҳамда маҳалланинг аҳамияти ҳаётий воқеалар асосида бадиий талқин этилди.

      Тинч ва осуда ҳаётимизга раҳна солишга уринаётган диний экстремизм ва терроризм гирдобига тушиб қолаётган айрим ёшларнинг аянчли қисмати, уларнинг бу йўлга кириб қолишига сабабчи бўлган омиллар чуқур таҳлил қилинган ушбу саҳна асари ёшларнинг ички эҳтиёжларини ўрганиш, бугунги ахборот коммуникацияси технологияларининг таъсир майдони кенгайиб бораётган бир пайтда “Дилдаги доғ ёхуд қопқон” мусиқали драмасида кўтарилган муаммолар ва талқин услуби ана шу бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилган.