Спектакллар

ТЎМАРИС

МУҚИМИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ МУСИҚАЛИ ТЕАТРИНИНГ “ТЎМАРИС” СПЕКТАКЛИ

 

Муаллиф  - Холиқ Хурсандов

Композитор -  Мустафо Бафоев

Саҳналаштирувчи режиссёр -  Баҳодир Назаров

Саҳналаштирувчи дирижёрлар - Акмал Тўраев

Саҳналаштирувчи рассом – Севара Зуннунова, Сарвиноз Мадаминжонова

 

 

 Ролларда:

          Тўмарис – Наргиза Шаҳобова, Гулноза Саидова.

          Омарг – Ҳамид Тўхтаев, Александр Бекжонов.

          Одата – Дилором Абдуалимова, Гуласал Раҳмонова.

          Сандур – Ҳабибулло Ортиқов, Нурбек Маматов.

          Скунха – Илҳом Отамирзаев, Расулхон Қодирхонов.

          Ануша – Азизхон Латипов, Фарҳод Қурбонов.

          Зарқад – Аброр Маллабоев, Отабек Хақбердиев.

          Қария – Турсунбой Пиржонов, Тоҳир Раҳимов.

          Рустак – Элёр Эсонов, Обид Аҳмедов.

          Кир – Умид Шодмонов, Иқбол Ошиқов.

          Элчи – Турғун Бекназаров, Мурод Тўрақул.

 

      Қадимий Туронзамин тупроғида яшаб ўтган массагетлар маликаси Тўмарис ва унинг жасорати ҳамда Шарқдаги сиёсий вазият, озод ва ҳур тупроққа Эрон салтанати шоҳи Кирнинг ҳужуми ва аслида аёл бўлса ҳам она-юртни  келгиндиларга топтатиб қўймаган Тўмарис ва унинг ўғли ва яқинлари ҳақида ҳаяжонли ҳикоя қилинади. Мазкур пьесада Эрон шоҳи Кирнинг Тўмарисга уйланиш ҳақидаги хийласининг тагида  аслида массагет диёрини эгаллаш нияти бўлиб, у совчи юборади. Тўмарис Кирнинг асл муродини англагани боис рад жавобини беради. Шарқу Ғарбдаги ўнлаб мамлакатларни ўзига қарам қилган Кир массагетлар юртига юриш бошлайди.

       Спектаклда она-юртни босқинчилар ҳужумидан ҳимоя қилиш, гулзордан кўра тиканзори мўл бўлса ҳам Ватан тупроғи муқаддас эканлиги ғояси устивор бўлиб, Тўмарис тимсолида юртпарвар, ўлкасевар аёлнинг матонати, унинг вужуд-вужуд билан  диёрини суйиб-ардоқлаши,  юрт онаси сифатида ўз вазифасини теран англаши, керак бўлса бу қутлуғ йўлда ўз жонини қурбон қилишга ҳам шайлиги ўта ҳаяжонли кўринишларда гавдалантириш устида иш олиб борилган.