Спектакллар

АСЛ ХАЗИНА

МУҚИМИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ МУСИҚАЛИ ТЕАТРИНИНГ “АСЛ ХАЗИНА” СПЕКТАКЛИ

 

Муаллиф Шукрулло Маҳкамов

Қўшиқлар матни муаллифи Тўра Мирзо

Композитор Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Мирхалил Маҳмудов

Саҳналаштирувчи режиссёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Аҳад Фармонов

Саҳналаштирувчи дирижёрлар Олимжон Комилжонов, Акмал Тўраев

Саҳналаштирувчи рассом Наталья Глубокина

Бош ролларда:  Эсонбой - У. Шодмонов

 Эркиной - Г. Саидова

 Қўшни - А. Латипов

 Теша - Р. Қодирхонов

 Талаба - О. Ахмедов

 Миршаб - М. Тўрақул

 Лўли - М. Ортиқова    

 

         

Оддий ўқитувчи Эсонбой мактабда ўқитувчилик қилади. Унинг хотини Эркиной эрининг топганига қаноат қилмай тижорат ишлари билан шуғулланади. Пул топгани учун эрини дастёрга айлантирмоқчи бўлади. Овқат қилиш ишларини аллақачон эрининг елкасига юклаган. Хатто отасидан қолган уй-ҳовлидаги бир эски деворни буздирмоқчи бўлади. Аммо Эсонбой кўнмайди. Хотини Эркиной аразлаб кетиб қолади. Бироқ марҳум отаси тушига кириб, ўғлига хотинининг айтганини қилишга буюради. Эсонбой мардикор бозоридан талаба йигитни бошлаб келиб, деворни бузишни буюради. Девор бузилаётган пайтда мардикор у ердан қутича топиб олади. Барча иштирокчилар қутичанинг ичида бойлик бор деб ўйлаб, ҳар бири бу бойликка ўзи эга чиқишни ҳоҳлайдилар, ҳеч кимга билдирмасдан қутичага қўл суқадилар. Аммо мўъжиза рўй бериб, кимдир одамларни кўрмайдиган, кимдир оадмзот кўзига кўринмайдиган, яна биров жинни бўлиб қолишади. Эркиной уйга келгач, у ҳам қутичадан мактуб олади. Отанинг “асл хазина бойликда эмас, ҳалоллик ва аҳилликда” деган овози эшитилади.

       Спектаклда олдинги сурилган ғоя шундан иборатки, ҳақиқий инсон бўлиш учун фақат бойлик орттириш илинжида юриш, нафс туфайли жонидан кечиш, алдамчилик билан шуғулланиш, шунингдек, ҳалол меҳнат қилмасдан хазинага эга бўлиш қораланади.

             Спектаклдаги асосий ролларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Меҳмонали Салимов, Гулчеҳра Носирова, солист-вокалистлар Умид Шодмонов, Норпошша Ҳасанова, Азиз Латипов, Ҳабибулла Ортиқов, Расулхон Қодирхонов, Бозорбек Холмўминов, Маърифат Ортиқова, Гуласал Раҳмонова ва бошқалар ижро этишади