Спектакллар

“АҚЛДАН ОЗИШ ҲЕЧ ГАПМАС”

  “АҚЛДАН ОЗИШ ҲЕЧ ГАПМАС”

 

 

Муаллиф  - Шукрулло Маҳкамов

Композитор – Олимжон Комилжонов

Саҳналаштирувчи режиссёр -  Баҳодир Назаров

Саҳналаштирувчи дирижёрлар - Олимжон  Комилжонов, Дилмурод Тожибоев

Саҳналаштирувчи рассом – Жалолиддин Раҳимов

 

Бош ролларда:   Эсонбой- М.Тўрақул, Ф.Қурбонов

 Эркиной- И.Умирова, М.Дадажонова

 Рихсивой - У.Юсупов

 Гули-Г.Раҳмонова, Ф.Мустафоева

 Болтавой- Н.Маматов, У.Шодмонов

 Ҳадича-М.Имомбердиева, Г.Саидова

 Талаба- О. Йўлдошев

 Хурсаной-З.Абдуллаев, Н.Шаҳобова

   

 

            Оддий ўқитувчи Эсонбойнинг хотини эрининг топганига қаноат қилмай тижорат ишлари билан шуғулланади. Пул топгани учун эрини дастёрга айлантирмоқчи бўлади. Бу спектакль жорий репертуарда мавжуд бўлган “Асл хазина” спектаклининг узвий давоми бўлиб, Эркиной қутича топилган жойни ким зиёрат қилмоқчи бўлса, 100 доллар тўлаш кераклиги ҳақидаги эълонни осиб, ўз ишлари билан ташқарига чиқиб кетади. Лекин  Қутича устидаги эълонни ўқиганлар пулни тўламай қутичани очиб, яна ундан мактуб олиб, турли шароит ва ҳолатларга дучор бўладилар.