Режиссёрлар

Баҳодир Назаров

Баҳодир Назаров

Режиссёр, халқаро Яссавий ва Бобур мукофотлари совриндори   Назаров  Баҳодир  Хаккиевич.   

2015 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган. Баҳодир Хаккиевич Назаров 1970 йили Тошкент Давлат санъат институтининг режиссёрлик факультетини муваффақиятли битирган. Шу йилнинг ўзидаёқ институтда режиссёр-педагог        сифатида иш фаолиятини бошлаган.1972-74 йилларда Сант-Петербургдаги Луначарский номидаги ЛИТ.ГИК.МИК.да олий  режиссёрлик амалиёт курсини битириб,  1980 йилдан 1985 йилгача Юнус Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театрида, 1986-1988 йили Андижон  вилоят мусиқали драма театрида, бош режиссёр бўлиб ишлаган. 1988 йилдан 1991 йилгача Қашқадарё вилоятидаги Мулла тўйчи Тошмуҳамедов номидаги мусиқали драма театрида бош режиссёр лавозимида  фаолият кўрсатган. 2000 йилдан бошлаб Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрда бош режиссёр ва айни пайтда сахналаштирувчи режиссёр лавозимларида ишлаб келмоқда.  Ижодий фаолияти даврида турли театрларда «Амир Темир», «Абулфайзхон», «Мирзо Бобур», «Бой ила хизматчи»,  «Монсерро»,  «Ўлдинг, азиз бўлдинг», «Топталган туйғу», «Кўнглимнинг кўчаси», «Жайдари келин», «Ойонам-қайнонам», «Ажал минораси», «Ҳалима», «Гули  сиёҳ», «Халала», «Ташлаб кетма,  мени фариштам», «Машраб», «Ҳумо», «Бир кам дунё», «Тобутдан товуш» ва  бошқа ўнлаб  спектаклларни   сахналаштирган. Б. Назаров театрда ишлаш  билан биргаликда Тошкент Давлат санъат институтида  бўлажак актёрларга  актёрлик  маҳорати  ва режиссура  санъатидан  сабоқ  беради. Тошкент, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ва бошқа театрларда саҳналаштирган жаъми, юзга яқин спектакллари унинг   жиддий  изланишлар  олиб  бораётган мутахассис эканлигидан далолат беради. Б.Назаров 2019 йилда Х.Хурсандов пьесаси, М.Бафоев мусиқаси, Тўра Мирзонинг  қўшиқлар матни асосидаги  “Тўмарис” мусиқали драмасини саҳналаштирди ва бу спектакль мутахассислар томонидан республика театрларининг  2018-2019 йиллар  мавсумидаги  энг яхши спектакли деб баҳоланди.