Режиссёрлар

Улуғбек Умаров

Улуғбек Умаров

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри режиссёр ёрдамчиси

 

Умаров Улуғбек Шокирджонович 27 март 1991 йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида таваллуд топган.

Маълумоти олий.  2014 йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг мусиқали театр актёрлиги бўлимини битирган.

2015 йилдан ушбу театрда ишлайди.

Умаров Улуғбек фаолияти давомида  “Суперқайнона – 1” да Йигитали, “Гаровдаги муҳаббат”да Ботир, “Хонума”да княз, “Антиқа совчилар”да Эркин, “Не бўлди менга”да Қорбобо, “Ялмоғизни набираси”да Аждарҳо каби ролларни  ижро етиш билан биргаликда режиссёр ёрдамчиси вазифасини ҳам маъсулият билан бажариб, режиссёр ва спектакль қатнашчиларининг меҳрини қозонган.

Умаров Улуғбек жамоада меҳнатсеварлиги, тиришқоқлиги ва ишига нисбатан маъсулияти билан ажралиб туради. Бир қатор ташкилий масалаларида доимо бош-қошдир.