





Жорий йилнинг 2 март куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети маданият саройида атоқли ўзбек шоираси Зулфия таваллудининг 107 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрнинг маҳоратли актрисаси Муқаддас Мамадалиева ҳам иштирок этиб шоира Зулфия ижодидан намуналар ўқиди.
Яссавий ва Бобур халқаро мукофотлари совриндори Баҳодир Назаров томонидан “Ўлдинг, азиз бўлдинг...” спектакли саҳналаштирилмоқда. Асар яна анча йиллар ўтиб, янгича талқинда қайта саҳна юзини кўриш арафасида.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг фидойи рассомлари ва саҳна ишчилари декарация қуриш жараёнида...
Жорий йилнинг 28 февраль куни Тошкент шаҳар Сергели тумани Ногиронлар жамияти ҳамда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ҳамкорликда Сергели туманидаги "Мерос" тантаналар уйида "Дилкаш суҳбатдош" лойиҳаси доирасида маданий тадбир ўтказишди.
Ушбу жамият аъзоларининг руҳиятини кўтариш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг ижодкорлари Муқаддас Мама ...
Жорий йилнинг 27 февраль куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр ижодкорлари Хоразм вилоятидаги ижодий сафари давомида Урганч туманида жойлашган “Мурувват уйи”га ташриф буюришди.
Ташриф давомида ижодкорларимиз мурувват уйида яшовчи қарияларнинг яшаш шароитлари билан танишдилар. Онахону отахонлар билан дилдан суҳбатлашишди, жонли ижрода қўшиқлар тақдим этишди. ...