Янгиликлар

Хайрия тадбир...
Сана: 01.05.2021

  Жорий йилнинг 31 май куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи, “ВАҚФ” хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар филиали ҳамда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри  билан ҳамкорликда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб, Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига, Яккасарой туманида жойлашган 25-сонли Имконияти чекланган болалар махсус мактаб интернатида “Боланинг бегонаси бўлмайди” номли хайрия тадбири бўлиб ўтди.

 
Ушбу хайрия тадбири доирасида болалар ва Муқимий театри ижодкорлари иштирокида концерт дастурлари, Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ходимлари томонидан маҳорат дарслари ва  оммавий сайр томошалари  ташкил этилди.