Янгиликлар

Ижодкорларимиз сафарда...
Сана: 31.05.2021

  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг бир гуруҳ ижодий жамоаси Хоразм, Қашқадарё, Навоий ва Наманган вилоятларида жорий йилнинг 31 майдан 5 июнга қадар тарғибот гуруҳлари сафида ижодий учрашувлар ўтказади.

 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар – Гулчеҳра Носирова, Александр Бекжонов, Шарофат Тожибоева ҳамда маҳоратли актёрлар Отабек Хақбердиев, Умид Шодмонов, Муқаддас Мамадалиева, Мусаллам Дадажонова, Олтинбек Сапаралиев, Фарҳод Қурбонов, Равшан Дадажонов ва Бахтиёр Аҳмедовлардан иборат ижодий жамоа бугун эрта тонгдан вилоятларга йўл олди.