Янгиликлар

Театримиз ижодкорлари Фарғонада
Сана: 30.05.2019

Театримиз жамоаси жорий йилнинг 29-30 май кунлари  Фарғона  вилоят рус драма театри биносида Шукрулло Маҳкамов асари асосида саҳналаштирилган “Асл хазина” мусиқали комедиясини намойиш қилишди. Спектакль томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Асосий ролларни маҳоратли актёрларимиз Умид Шодмонов, Мурод Тўрақул, Гулноза Саидова, Азиз Латипов, Наргиза Шаҳобова, Равшан Ибрагимов, Обид Аҳмедовлар ижро этишди.