Янгиликлар

Эътироф...
Сана: 29.01.2024

   Куни кеча "ZOʻR TV" телеканалида ўтказилган “Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат миллий мукофоти ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 
Йилнинг энг яхши театр режиссёри номинацияси бўйича иштирок этган Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр бош режиссёри Достон Ҳақбердиевни номзоди биринчи ўринга лойиқ топилди!
 
Ижодкоримизни ушбу эътироф билан қутлаб, соғлик-саломатлик ва ижодий фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз.