Янгиликлар

Коллеж ўқувчилари учун ҳуқуқий машғулот!
Сана: 31.01.2019

2019 йил 29 январь куни Сирдарё вилояти Ховос туманидаги Гулбаҳор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида ва Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги Сирдарё тиббиёт коллежида Сирдарё вилояти ИИБ ташаббуси билан "Одам савдоси-давр муаммоси" тарғибот лойиҳаси доирасида коллеж ўқувчилари билан учрашув ўтказилди. Мазкур тадбирда Сирдарё вилояти ИИБ маъсул ходими Д.Хаитов, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрдан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Носирова, истеъдодли актриса Гулноза Саидова, шунингдек, кинорежиссёр Иброҳим Расулов, Ўзбек миллий академик драма театридан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов, Фарруҳ Ботировлар иштирок этдилар.