Янгиликлар

Одам савдоси - давр муаммоси
Сана: 30.05.2019

Сирдарё вилояти ИИБ ташаббуси билан жорий йилнинг 29 май куни "Одам савдоси - давр муаммоси" тарғибот лойиҳаси доирасида  Ховос тумани болалар санъат ва мусиқа мактабида туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари  ва Гулистон шаҳридаги 2-сонли болалар санъат ва мусиқа мактабида ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари учун халқимизнинг севимли  театр ва кино ижодкорлари билан учрашув ўтказилди. Мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг маҳоратли актёрлари Маъсуда Отажонова, Баҳром Болтаев ва Қаҳрамон Машраповлар иштирок этишди.