Янгиликлар

Наманганда Гуллар байрами
Сана: 27.05.2019

Намангандаги Бобур боғида анъанавий “Гуллар байрами” бошланди. Байрамни гулларга бурканган автомобиллар карвони бошлаб берди — 100 дан ортиқ турли русумдаги машиналар Наманган аэропортидан шаҳар марказидаги боғ сари йўл олди. Улар орасида кўплаб ретро автомобилларни ҳам кўриш мумкин.  59-маротаба ўтказилаётган ушбу “Гуллар байрами” аввалгисидан катта фарқ қилмоқда. 5 та ташаббус доирасида 26 майдан 1 июнгача ҳар куни жадвал асосида тўртта  саҳналарда тегишли тадбирлар,  байрам дастурлари, модалар кўргазмаси ва кўрик танловлари ўтказилмоқда.
 Байрам сайлида хорижлик ва республикамизнинг кўплаб ҳудудларидан келган меҳмонлар, адабиёт ва санъат намояндлари, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, вилоятдаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар, шунингдек Муқимий театри жамоаси ҳам ўзининг алоҳида дастури билан иштирок этмоқда.