Янгиликлар

Янги саҳна асари...
Сана: 30.04.2021

  Бугун, 30 апрель куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида "Зўрдан зўр чиқса..." (муаллиф: Ш. Бошбеков, режиссёр: О.Салимов, мусиқа: О.Абдуллаева, рассом: Ж.Раҳимов) мусиқали комедия спектаклининг жамоатчилик кўриги ўтказилди. 

 
Кўрикда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Театр ва цирк санъатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, Санъатшунослик фанлари номзоди Муқаддас Аҳметжанова, драматург  Хайитмат Расул, композитор Аваз Мансуров, режиссёр Баҳодир Назаров, Ўзбекистон давлат драма театри директори Баҳром Усмонов ва бошқалар сўзга чиқиб спектаклни юксак даражада эканлигини эътироф қилишди. 
 
Театр жамоасини ва ушбу спектакл ижодкорларини янги асар билан муборакбод этамиз!