Янгиликлар

Ижодкорларимиз сафарда...
Сана: 26.01.2026

   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг бир гуруҳ ижодий жамоаси Наманган вилоятининг бир қатор туманларида жорий йилнинг 25 январь санасидан 29 январига қадар гастроль сафарларини ўтказади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов бошчилигида ижодкорларимиз Гулчеҳра Носирова,Турғун Бекназаров, Масъуда Отажонова, Умид Шодмонов, Расулхон Қодирхонов, Нурбек Маматов ва театр маъмури Нигора Шержоновадан иборат ижодий жамоа “Кулгу ва шодлик кечаси" дастур намойиши билан иштирок этишмоқда.