Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри ҳамда Қирғизистон Республикасининг Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандуми доирасида янги ижодий лойиҳа амалга оширилмоқда.
Айни кунларда Муқимий театри бош режиссёри Достон Ҳақбердиев Ўш шаҳрида муаллиф Шаҳодат Исахонова қаламига мансуб “Нодираи Даврон” асарини саҳналаштириш жараёнида иш олиб бормоқда. Ушбу спектакль ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстлик, маданий ҳамкорлик ва ижодий бирдамликнинг ёрқин меваси сифатида яратилаяпти.