9 декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни...
Жорий йилнинг 26 ноябрь санасида “9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида Акцилкоррупция ойлиги доирасида тарғибот йиғилиши ташкил этилди.
Йиғилишда ходимлар ўртасида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, соҳа фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик олдида ҳисобдорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот жараёнида коррупциявий ҳолатларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш механизмини такомиллаштириш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шу билан бирга, “Очиқ эшиклар куни” тадбирларини ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш орқали аҳоли билан очиқ мулоқот ўрнатиш вазифалари белгилаб олинди.