Янгиликлар

Театр санъати ижодкорларимиз тақдирланди...
Сана: 27.03.2023

   ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институтининг IX конгрессида таъсис этилган “27 март – Халқаро театр куни” муносабати билан соҳада фаолият юритишаётган барча театр санъати ижодкорларини табриклаймиз!

 
Шунингдек, соҳа вакилларини маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида "Театрда кечган узоқ йиллик сермаҳсул фаолияти, баркамол авлод маънавиятининг камол топиши ва ўзбек театри санъати ривожига қўшган ҳиссаси, ижодий ва жамоат ишларида  ташаббускорлиги учун"  тақдирланади.
 
- Турғун Бекназаров - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист. 
- Малика Қаюмова - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
- Отабек Ҳақбердиев - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва кино актёри.
- Тўрамирза Жабборов (Тўра Мирзо) - шоир, таржимон Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри адабий эмакдоши, шоир, драматург ва театршунос.
- Фируза Ҳолиқова - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг Матбуот котиби.