Янгиликлар

Xотира кечаси бўлиб ўтди.
Сана: 26.05.2026

    Кеча, 25 май санасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театр саҳнасида юртимиз маданий ҳаётида ўчмас из қолдирган, Ўзбекистон халқ артисти Фароғат Раҳматова таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан хотира кечаси бўлиб ўтди.


Мазкур тадбирда санъаткорнинг сермазмун ижод йўли, миллий театр ва мусиқий санъат ривожига қўшган улкан ҳиссаси алоҳида эҳтиром билан ёд этилди. Кеча давомида устоз санъаткор ижросида машҳур бўлган қўшиқлар, саҳна асарларидан парчалар ҳамда хотира лавҳалари намойиш этилди.

Фароғат Раҳматова нафақат бетакрор актриса ва хонанда, балки бир неча авлод санъаткорлари учун ҳақиқий маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилган улуғ ижодкор сифатида қалбларда мангу яшайди.