Янгиликлар

Эътироф
Сана: 23.05.2026

     Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг балет артисти Нозигул Барзиева Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) миқёсида ташкил этилган халқаро илмий-амалий кўрик-танловда “Ўз касбининг фидойиси” эсталик нишони билан тақдирланди.


Ушбу эътироф санъатга бўлган фидойилик, касбга садоқат ва ижодий меҳнатнинг муносиб эътирофидир. Нозигулга келгуси фаолиятида улкан зафарлар, янги ижодий парвозлар тилаб қоламиз.

Театримиз шаъни ва санъат ривожи йўлидаги хизматларингиз бардавом бўлсин!